“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби”

29.08.2017

Шу кунларда мамалакатимизда энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллиги кенг ниршонланмоқда. Хусусан, Фарғона бу борада турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Мана шундай турнирларда бири Фарғона футбол мактабида бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг 26 йилиги кубоги” мақомини олган мусобақада 2004-2005 йилда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди.

 

“А” гуруҳи

  1. БЎСМ (Фарғона)
  2. Фидокор (Марғилон)
  3. Ипакчи (Фарғона)
  4. Ёшлик-2005 (Фарғона)
  5. Нефтчи-2005 (Фарғона)
  6. Зафар (Учкўприк)

 

“Б” гуруҳи

  1. Нефтчи – 2004 (Фарғона)
  2. Қўқон-Академия (Қўқон)
  3. Навбаҳор (Наманган)
  4. Фаровон (Марғилон)
  5. Футбол мактаби интернати (Фарғона)
  6. Ёшлик-2004 (Фарғона)

 

Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўлланма олишши.

Биринчи финалчи номи БЎСМ – Футбол мактаби интернати жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлди. Голларга бой бўлган баҳсда БЎСМ вакиллари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Нефтчи-2004” жамоаси эса финал остонасида “Фидокор”ни йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ҳал қилувчи беллашувда – “Нефтчи-2004” – БЎСМ футболчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

photo_2017-08-29_16-00-54

photo_2017-08-29_16-01-24

photo_2017-08-29_16-01-05

photo_2017-08-29_16-01-28

Ушбу жамоани “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Азиз Алижонов бошқариб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Мусобақа якунида Фарғона футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Файзиев ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлади. Ғолиб жамоага кубок ва диплом ва олтин медаллари топширилди. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам  диплом ва кумуш медалларга эга бўлди.

Аброр Деҳқонов тайёрлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО