30.08.2017
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида барча футбол мухлис ва мутахассисларнинг нигоҳи миллий терма жамоага қаратилган. Эртага вакилларимиз Хитой терма жамоасига қарши сафарда тўп суришади.
Ҳозирга келиб барчанинг эътибор ушбу баҳсга қаратилган. Бугунги кунга келиб барчамиз бир тану бир жон бўлган ҳолда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз лозим.
Буни яхши анлаган ҳолда “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам Самвел Бабаяннинг илтимосига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учун хизмат сафарига боради.
Терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга қарши ўта муҳим ўйинидан олдин жамоамиз устози рақибни ўрганиш учун Сеул шаҳрига жўнаб кетди.
Хизмат сафари давомида Нўъмон Ҳасановга “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжонов ҳамроҳлик қилади. Бу икки мутахассис корейслар ўйинини бевосита стадионда кўзатишади ва рақибни ўрганишади.
Эслатиб ўтамиз, корейслар эртага ўз майдонларида мундиалга чиқиб бўлган Эронни қабул қилишади.
“Қўқон-1912” бош мураббийи 2 сентябрь куни бошланадиган йиғинга етиб келади ҳамда шогирдлари билан машғулот ўтказишни режалаштирган.