31.08.2017
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо трансфер бозори якунига қадар «Лестер» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезнинг харид қилинишини истаганди.
Аммо манкунианликлар раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг истагига қарши чиқди. Катта эҳтимол билан жазоирлик футболчи «Лестер»да қолади.
Аввалроқ «тулкилар» Меҳрез учун «Рома»дан 40 миллион евро талаб қилишганди, аммо римликлар бунча пул сарфлашни исташмади.