Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга аламли тарзда имкониятни бой берди

01.09.2017

Терма жамоа футболчилари бир нечта голли вазиятларни кўкга совуришди. Бунинг натижаси аламли мағлубиятнинг сабаби бўлди.

Хитой – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Хитой терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда бир қатор хавфли вазиятлар кузатилди, лекин ўйиннинг 45-дақиқасига қадар жамоалар бир-бирларини ўрганиш ишлари билан овора бўлишди.

Учрашувнинг ярим бўлимида 0:0 ҳисоби қайд этилди ва ҳар икки жамоа шу ҳисобга рози ҳолда танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Игор Сергеев ажойиб вазиятни кўкга совурди. Орадан бироз вақт ўтиб, Сервер Жепаров ҳам жуда ҳам қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Элдор Шомуродовнинг эса бош билан йўллаган зарбасини хитойликлар дарвозабони бартараф этди. Хитой терма жамоаси футболчилари ҳам қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишди. Аммо Игнатий Нестеров бу вазиятларда маҳоратини кўрсатиб, барча зарбаларни қайтаришга эришди.

Игорь Сергеев учрашувда хитойлик рақиб билан тўқнашиб кетиб, заҳирага олинди. ”Анти қаҳрамон”нинг ўрнига эса Азиз Ҳайдаров тушурилди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларида бир неча марта голга тортадиган вазиятлар содир бўлди.

Бироқ имкониятларни амалга оширишда ўзбекистонликларга бироз омад етишмади. 78-дақиқада Сардор Мирзаев чап қанотда тўп сураётган Марат Бикмаев ўрнига майдонга туширилди. Самвел Бабаян тобора ҳужумчиларни майдондан олиб майдон марказини кучайтириш режасини илгари сурди.

Ўйиннинг қолган қисми деярли тенг курашлар остида ўтди. Хитойликларнинг бурчакдан юқорилаб, йўллаган тўпларини Нестеров яна қайтарди, аммо Анзур Исмоилов рақиб футболчисига жарима майдонида қўполлик ишлатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти дея белгилади.

11 метрлик жарима зарбасини эса Гао Лин дарвозага жойлаб қўйди. Учрашув ҳаками ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди ҳамда 90 дақиқа гол ура олмаган Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча дақиқаларда ҳам Хитой дарвозаси томон йўл топа олишмади.

ЖЧ-2018, саралаш босқичи

Хитой, Ухань шаҳри, “Wuhan Sports Center” стадиони.

Хитой – Ўзбекистон 1:0

Гол: Гао Лин (84, пенальти).

Хитой: 1.Зенг Ченг, 5.Занг Лингпенг (2.Рен Ханг, 70), 6.Фенг Ксиаотинг, 7.Ву Лей, 10.Зенг Зи (с), 11.Хао Жунмин, 17.Ли Ксюепенг, 18.Гао Лин, 19.Занг Хизе (Жи Ксяо, 46), 20.Ю Ханчао (Сюжи Чжао, 46), 21.Денг Ханвен

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 4.Марат Бикмаев (10.Сардор Мирзаев, 79), 17.Отабек Шукуров, 8.Сервер Жепаров, (15.Александр Гейнрих), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игор Сергеев (7.Азиз Ҳайдаров, 67), 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: З.Лингпенг 29, Ф.Ксиаотинг 62, С.Чжао 77 – М.Бикмаев 19, И.Нестеров 27, Е.Кримец 82.

Манба: www.uff.uz

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО