02.09.2017
Польша мамлакатида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Syrenka Cup–2017 халқаро турнири давом этмоқда.
Дастлабки турда Бельгиядан 1:4 ҳисобида енгилган Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2-турда Польшадан мағлубият (0:1) қабул қилган Венгрия билан ўзаро баҳс олиб борди. Унда венгриялик ўсмирлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Турнирнинг 7-ўрини учун баҳсда Дилшод Нуралиев шогирдлари Норвегия– Украина учрашувида мағлуб бўлган жамоа билан куч синашади.
Syrenka Cup–2017
Устроние Морские, Польша
31 август, пайшанба
Ўзбекистон – Венгрия 0:3
Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров, Хуршидбек Убайдуллаев, Мироншох Сатторов, Дониёр Собиров, Жасур Жалолиддинов, Игорь Чикризов, Жасурбек Абдулбеков, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушудбек Бозоров, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев.
Захира: Миразиз Садиов, Темур Мамасиддиқов, Шукрон Йўлдошев, Рустам Азимов, Хожимат Эркинов, Алишев Одилов, Диёр Рамазонов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев.