ЭРМАТОВ ҚЎҚОНГА КЕЛАДИ

11.09.2017

15-16 сентябрь куни Олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси навбатдаги турда ишлайдиган ҳакамларни маълум қилди. Унга кўра, шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири – Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда заҳира ҳаками сифатида Ж.Мухоторов ишлайди. Ҳакамлар ишини Олег Дачев назорат қилади.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Аҳрол Иноятов ташриф буюради.

 

Олий лига

21-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО