16.09.2017
Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан жонли мулоқотда бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганлиги ҳақида эълон қилади, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентининг қабулхонасига www.president.the-uff.com манзили орқали исталган мутасаддига исталган мавзуда мурожаат қилиш мумкин бўлади. Мурожаатлар электрон кўринишда виртуал қабулхона орқали ёки президентнинг president@the-uff.com электрон почта манзилига юборилиши мумкин.
Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.
Виртуал қабулхона орқали Бош вазирга мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Ушбу қабулхонанинг ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.