16.09.2017
“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар клуби бошлиғи Дилавер Ваниев иштирок этди.
- Аввало, бош мураббиймизнинг матбуот анжуманига кела олмаганини учун ўзр сўрайман. Хомяков ўзини ёмон ҳис этмоқда. Бугунги ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ўйин қийин кечишини билардик. Шунга яраша рақибни ўргангандик. Бугунги ғалабанинг сири – шундаки, бугун футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди.