17.09.2017
21-тур жамоамиз учун омадсиз бўлди. Вакилларимиз кеча Қўқонда “Машъал”га ютқазиб қўйишди. Одатдагидек учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари баҳснинг энг яхши ўйинчиларини маълум қилишди. Кечаги беллашувда энг яхши бўлиш – Мурод Холмуҳаммедов ва Хумоню Муртазоевлар насиб этди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
21-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) – 2:4 (1:2)
Қўқон. 6211 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,0, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, Ж. Мухторов (Тошкент) – 9
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Голлар: М. Холмуҳаммедов (45+1, пенальти), Қ. Рўзиев (80) – Н. Павленко (30, 64), Х. Муртазоев (36, 90+3).
Огоҳлантиришлар: М. Холмуҳаммедов (55), А. Маматхўжаев (76), Ф. Райевац (90+1), Д. Ҳасанов (90+3) – Ш. Шайманов (40), А. Бегимқулов (45), К. Тўраев (57), С. Абдураимов (83).
Энг яхши ўйинчилар: М. Холмуҳаммедов – Х. Муртазоев.