23.09.2017
Франциянинг энг ишончли нашри L`Equipe хабарига кўра, ПСЖ аъзоси Анхель Ди Мария “Барселона“га ўтмайди.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида Каталония жамоаси ПСЖга аргентиналик футболчи борасида таклиф билан чиққанди. Бироқ бунга ПСЖ раҳбарияти томонидан рад жавоби берилганди.
Трансфер ойнаси ёпилганидан кейин “Барселона” унинг трансфер ишларини қишга қолдирганди. Аммо L`Equipe “Барселона“нинг Ди Мария трансферидан умидини узганини ҳам маълум қилган.
Катта эхтимол билан Ди Мария Каталония сафини тўлдирмайди.