26.09.2017
“Металлург”га қарши кечган учрашувдан кейин қисқа таътилга чиққан футболчиларимиз кеча Қўқонда йиғилишди ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди. Айни дамда барча футболчилар булажак учрашувда ижобий натижа қайд этишни мақсад қилган ҳолда машғулотларга зўр беришган.
Эслатиб ўтамиз, 23-тур доирасида футболчиларимиз Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилишади. Учрашув 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.