28.09.2017
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Осиё чемпионатига саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин бугун, 27 сентябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Дилшод Нуралиевнинг аризасини ҳам олдик, у киши ишдан кетди. Кўп нарсага Дилшод Нуралиев сабабчи. Ҳар бир футболчини ҳам ўрганиб чиқяпмиз. Қаердан келган, нима учун бу мусобақага борган. Бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмайди. Мусобақаларга тил биладиган мутахассислар сафарда юборилади”, – деди Умид Аҳмаджонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш босқичидан ўта олмаганди.