30.09.2017
“Қўқон-1912” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Иккита мағлубиятдан кейин мухлисларимизни хурсанд этишимиз лозим эди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Шогирдларим ҳам бугун яхши ҳаракат қилишди. “Шўртан” ҳақидаги гапирадиган бўлсам, бугун ғузорликлар ёмон ўйнашмади. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юришини унутмаслик керак. Бугун Райевац кутилган ўйинни кўрсатди. Рақиб дарвозасини ишғол этди. Навбатдаги ўйинларга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Оралиғдаги танаффусда унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.