03.10.2017
Айни кунларда республикамизда миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олиш учун барча юртдошларимиз ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.
“Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ҳам бу жараёнга четдан қараб турганлари йўқ. Тақвимда юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамиз вакиллари ҳам пахта йиғим теримида иштирок этмоқдалар. Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги футболчиларимиз Данғара туманидаги фермер хўжаликларига бориб , пахта теримида иштирок этмоқдалар.
Шунингдек “Марказий” стадион ходимлари ҳамда жамоамиз тасарруфидаги Қўқон автошоҳбекати ходимлари ҳам пахта йиғим теримида фаол иштирок этиб, ватанимиз равнақига ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Зеро пахта миллий бойлигимиз, уни йиғиб теришда иштирок этиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.