08.10.2017
Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.
Мазкур минтақанинг саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади. “B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.
Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Саралаш ўйинлари 15–17 октябрь кунлари ўтказилади. Қуйида Ўзбекистон термаси ўрин олган “А” гуруҳи тақвими билан танишинг.
Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи. 15–17 октябрь
Табриз шаҳри, Эрон
15 октябрь, якшанба
15:30 ЎЗБЕКИСТОН – Непал
18:00 Қирғизистон – Туркманистон
16 октябрь, душанба
15:30 Непал – Қирғизистон
18:00 Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН
17 октябрь, сешанба
15:30 ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон
18:00 Туркманистон – Непал
Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этадиган футзалчилар рўйхати эълон қилинганди.
Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.