“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

10.10.2017

Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 2015 йилда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш асносида инглиз жамоаси билан кўп томонлама ҳамкорлик борасида битим имзолаган. Натижада “Локомотив”нинг икки нафар ёш истеъдодли ўйинчилари – дарвозабон Рустам Нартаджиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров 2015 йилда 3 ой мобайнида “Флитвуд Таун” жамоаси қароргоҳида бўлиб, тажриба орттириб қайтишган эди.

Эндиликда “Локомотив”нинг навбатдаги делегацияси инглиз диёрига йўл олмоқда. “Локомотив” жамоасининг ёш иқтидорли футболчилари орасидан танлаб олинган 17 ёшли ўйинчи Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра дарвозабон Рустам Нартаджиев яна бир бор инглиз клубида малака ошириш имконига эга бўлишади.

Ушбу икки ёш футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишди. Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО