11.10.2017
10 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди.
Шу вақтга қадар ЎзПФЛ Бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ Бош директори этиб тайинланди.
Маълумот учун: Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Фаолияти давомида спорт ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади.