13.10.2017
Тошкентдаги ЖАР стадионида, ёшлар лигаси 24-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўринбосарлари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш баланд эди. Боиси ушбу турга қадар турнир жадвалида бу икки жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб туришганди. Мазкур баҳсдаги ғалаба вакилларимизга “Пахтакор” билан тенглашиб олиш имкониятини тақдим этарди. Шу боис ўйин кесин тарзда бошланди. Мезбонларнинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди. Гол муаллифи Жаҳонгир Аҳмадов бўлди.
23-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аброр Раҳмоновнинг зарбасига бир неча см аниқлик етишмади.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса ниҳоят, рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдик. Дилшод Баратов ўзнинг супер зарбасини билан ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи таймни мезбонлар ҳужумкор руҳда бошланди. 55-дақиқада Нодир Йўлдошев қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди – 2:1.
74-дақиқада футболчиларимиз яна бир бор ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Достон Мелиқўзиев бирга-бир вазияитдан фойдалана олмади. 78-дақиқада ўринбосарларимиз майдон эгалари дарвозасига иккинчи голни киритишни уддасидан чиқишди. Кетма кет ҳужумлардан кейин Иқбол Маликжонов ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
Учрашувнинг сўнгги қисми шиддатли ҳужумлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солди. Аммо ўйин жангавор дуранг билан интиҳо топди.
Ушбу баҳсдан кейин ўринбосарларимизнинг очколари сони 45 тага етди.
Ёшлар лигаси
24-тур.
«ПАХТАКОР» – «ҚЎҚОН-1912» – 2:2 (1:1)
Голлар: Ж. Аҳмадов – 3, Н. Йўлдошев – 55. – Д. Баратов – 45, Иқбол Маликжонов- 78.
“Пахтакор”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Жасур Эрмаматов, 4. Забихулло Ўринбоев, 5. Нодир Йўлдошев, 6. Камрон Саидазимов, 7. Диан Талхатов, 9. Достон Иброҳимов, 10. Бехруз Саидалиев, 14. Собир Синдаров, 15. Бобур Асқаров, 19. Жаҳонгир Аҳмадов.
Захира: 16. Шохрух Раимов, 8. Асад Слбиржонов, 24. Жасур Якубов, 28. Григорий Аҳмедов, 31. Иброҳим Ғанижонов, 34. Руслан Розиев, 51. Иброҳим Йўлдошев.
«Қўқон-1912»:13. Никита Рибкин, 6. Дилшод Баратов, 7. Хушнудбек Авилов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 33. Иброҳим Мухторов, 75. Мўмин Содиқжонов.
Захирада: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 22. Рамзбек Исақов, 70. Иброҳим Аҳмаджонов, 23. Саидмирзо Тўхтасинов, 90. Шукур Мўминов.