14.10.2017
Мазкур баҳсни жамоамиз уч нафар етакчимиз – Носир Отақўзиев, Баҳодир Акрамов ва Акмал Холмуродовлар турли сабабларга кўра ўтказиб юборишди. Ўз навбатида “Пахтакор”да ҳам йўқтоиш бор эди. “Шерлар” етакчиси Марко Симич жароҳат олиб 24-турда майдонга туша олмайдиган бўлди.
Ўйинни майдон эгалари фаол бошлашди. 3-дақиқада футболчиларимиз шиддатли ҳужум ташкил этишди. 6-дақиқада Филип Райевац тўпни рақиб дарвозасига киритганди. Аммо ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, деб топилди ва гол инобатга олинмади. 9-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг тўпи ўзатишидан кейин яна бир хавфли вазият вужудга келди.
14-дақиқада ҳисобни очишимиз мумкин эди. Суҳроб Бердиев сўнгги паллада тўпни рақиб дарвозасига йўллай олмади. 16-дақиқада Бердиевнинг яна бир зарбаси хавфли кўриниш олди. Лабанов ўз ўрнида.
19-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Аввалига Тиаго Базерранинг зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса Суҳроб Нуруллоев дарвозамизга аниқ йўллади.
21-дақиқада яна бир ажойиб комбинациямиз гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Суҳроб Бердиевнинг қулай вазиятдан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 33-дақиқада яна бир имкониятга эга бўлдик. Сўнгги паллада Райевацга бироз омад етишмади. 37-дақиқада Сергеев гол урганди. Аммо унинг голи инобатга олинмади. Ҳужумчи офсайдда қолиб кетганди. Биринчи бўлим шу ҳисобда ўз поёнига етди.
Иккинчи бўлимни худди биринчиси каби майдон эгалари фаоллик билан бошлашди. 50-дақиқада футболчиларимиз яхши имкониятга эга бўлишди. Қувондиқ Рўзиевнинг сўнгги паллада йўлланган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 57-дақиқада “Шерлар” бурчак зарбасидан кейин ҳисобни оширишди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Тиаго Безерра боши билан дарвозамизга аниқ йўллади. 86-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбаси сал ноаниқ бўлди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, мухлислар бошқа гол кўришмади.
Олий лига
24-тур
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Голлар: Суҳроб Нуруллоев 19, Тиаго Безерра 57.
“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 3. Хожиакбар Алижонов, 7. Азим Аҳмедов (5. Акбар Исматуллаев – 23), 10. Жамшид Искандаров, 11. Игорь Сергеев, 17. Суҳроб Нуроллоев (22. Жасур Яхшибоев – 81), 21. Камолиддин Тожиев, 29. Владимир Козак, 52. Гиди Канюк, 70. Шерзод Аъзамов, 77. Тиаго Безерра.
Захира: 25. Элдор Суюнов, 8. Шерзод Каримов, 20. Жасур Ҳакимов, 24. Даврон Ҳошимов, 31. Жамшид Юсупов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (5. Жалил Кимсанов-69), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 97. Ойбек Рустамов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-58), 99. Филип Райевац.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, , 27. Достон Мелиқўзиев, 98. Хушнуд Авилов.