18.10.2017
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 25-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 21 октябрь куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912” 2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги олтита учрашувда ишлаган.
Олйи лига
25-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: А. Фролов.