19.10.2017
Лондоннинг “Челси” жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришни ўйламоқда.
Миш мишларга кўра, лондонликлар шорт-листига уч футболчи киритилган. Улар – “Лестер” аъзоси Жейми Варди, “Кристал Пэлас” ҳужумчиси Кристиан Бентеке ва “Црвена Звезда” клуби вакили Ричмонд Боакилардир.
“Челси” АПЛнинг айни дамдаги турнир жадвалида 8 турдан кейин пешқадам “Манчестер Сити”дан 9 очкога ортда қолган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.