23.10.2017
“Навбаҳор” устидан қозонилган ажойиб ғалабадан кейин футболчиларимиз дарҳол навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Бунга сабаб тавқимнинг тиғиз келгани бўлди. 25 октябрь куни вакилларимиз Тошкентда амалдаги чемпион – “Локомотив”га қарши майдонга тушишади.
Кеча жамоамиз аъзолари Тошкентга йиғилишди ва “Локо” билан бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик кўришни бошлашди. Навбатдаги баҳсда ҳам мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилган футболчиларимиз машғулотларга зўр беришган.