30.10.2017
Бугун жамоамиз етакчи ҳимоячиси Александр Мерзляковнинг туғилган куни. Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчимиз бугун ўзининг 31 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Александрни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаймиз.
Туғилган кун муборак, Александр!