30.10.2017
Фарғона футбол федерацияси томонидан ташкил этилган навбатдаги мусобақа якунланиш арафасида. Бугун Фарғона вилояти кубоги финалчилари маълум бўлди. Кутилганидек ушбу турнирга жиддий тайёргарлик кўрган Олтиариқнинг “Ифтихор” ва Марғилоннинг “Фаровон” жамоалари ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олишди. Бундан бир неча кун олдин ушбу жамоалар вилоят биринчигининг финал учрашувида тўқнаш келишганди. Ўша баҳсда Нодир Қўзибоев мураббийлигидаги “Ифтихор” клуби ғалаба қозониб, вилоят чемпионлигини қўлга киритган эди. Олтиариқликлар дубль қайд этишга яқин. Бундан ташқари, ушбу клуб вилоят биринчилиги доирасидаги 1-турда “Бешариқ” жамоасига ютқазиб қўйганидан бери мағлубиятга учрагани йўқ. Бу натижа таҳсинга лойиқ.
Фарғона вилояти кубоги
Ярим финал
Фаровон – Цементчи – 2:1
ФарДУ – Ифтихор – 0:1
Финал ўйини 1 ноябрь куни “Нефтчи” футбол мактабига қарашли стадионда (БЎСМ) бўлиб ўтади. Учрашув соат 12:00да бошланади.
Аброр ДЕҲҚОНОВ