02.11.2017
Франция терма жамоаси бош мураббий Дидье Дешам билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Нэль Ле Гре маълум қилган.
Дешам терма жамоада камида 2020 йилгача ишлайди. Демак, мундиалга жамоани унинг ўзи олиб боради.
Дидье Дешам Франция термасига Лоран Бландан кейин 2012 йилда келганди. Унинг арзирли ютуғи ҳозирча Европа чемпионатининг кумуш медаллари бўлиб турибди.