08.11.2017
Хабарингиз бор, 3-4 ноябрь кунлари олий лига 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор натижалар қайд этилди. Қолаверса, ушбу турда кўплаб футболчилар ўзларини кўрсата олишди. SPORTS.uz сайти одатга кўра турнинг энг яхши ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик. Ушбу рамзий терма жамоадан “Қўқон-1912”нинг икки нафар аъзолари Суҳроб Бердиев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ўрин олишди.
Қуйида SPORTS.uz сайти талқини бўйича олий лига 27-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Игнатий Нестеров “Локомотив”
Ҳимоячилар: Аднан Ораховац “Динамо”, Рустамжон Ашурматов “Бунёдкор”, Марко Симич “Пахтакор”, Мурод Холмуҳамедов “Қўқон-1912”.
Ярим ҳимоячилар: Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор”, Самандар Шодмонов “Қизилқум”, Аъзам Алиев “Навбаҳор”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”.
Ҳужумчилар: Воҳид Шодиев “Бунёдкор”, Ивор Вайцер “Бухоро”.