08.11.2017
Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ўйинда устунликни ўз томонига ағдариш учун курашга киришди. 19-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иқбол Маликжоновнинг зарбасини меҳмонлар посбони бартараф этди. Бугунги ўринбосарларимиз учрашувини дисквалификация сабаб Аваз Маматхўжаев ўтказиб юборди.
27-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. “Бунёдкор” футболчилари ташкил этилган ҳужумни Нурилло Тўхтасинов гол билан якунлади. 30-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иқбол Маликжонов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи таймни вакилларимиз фаол тарзда фаол тарзда бошлашди. 53-дақиқада “Қалдирғочлар” яна олдинга чиқиб олишди. Бу сафар меҳмонларнинг ҳужумини Вадим Чемиртан дарвозамизни ишғол этди.
61-дақиқада ўринбосарларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Бироқ иш якуний зарбага қадар етиб бормади. 79-дақиқада яна бир ҳужум ташкил этдик. Меҳмонлар посбони тўпни катта қийинчилик билан бартараф этди. 80-дақиқада ҳисобни тенглаштирдик. Бурчакдан оширилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
86-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият. Сўнгги паллада омад биздан юз угирди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Андрей Сидоров жамоамизга ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.
Ёшлар лигаси
28-тур
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 3:2 (1:1)
Ҳакамлар: И. Гормашов, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров, С. Раҳмонов.
Голлар: Иқболжон Маликжонов 31 пенальти, Муҳаммаданас Ҳасанов 81, Андрей Сидоров 90+2 – Нурилло Тўхтасинов 26, Вадим Чемиртан 53
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 33. Иброҳим Мухторов.
Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 4. Маъмур Раҳимов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 11. Андрей Сидоров, 26. Рамз Исақов, 31. Шукур Мўминов, 70. Дадахон Сулаймонов.
“Бунёдкор”: 1. Элдор Адҳамов, 3. Турсунбой Раҳимбердиев, 6. Сардор Собирхўжаев, 7. Вадим Чемиртан, 8. Азамат Розиқов, 9. Фаррух Икромов, 10. Нодир Мавлонов, 14. Даврон Умиров, 17. Нурилло Тўхтасинов, 22. Сардор Мадраҳимов, 30. Иброҳим Ғофуров.
Захира: 25. Жасур Умрзақов, 11. Ҳабиб Каримов, 15. Абдулла Абдуллаев, 19. Абдуллох Исломов, 54. Отабек Бекбоев, 71. Камрон Нажафалиев, 77. Муҳаммадюсуф Абдумажидов.