“БУНЁДКОР”ГА ЮТҚАЗИБ ҚЎЙДИК

09.11.2017

Мазкур учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмасди. Шу боис ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлди. Жамоалар ҳам шуни яхши англаган ҳолда баҳснинг биринчи дақиқаларидан олдинга ташланишди.

5-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Миржамол Қосимов ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб дарвозамизни ишғол этди.

14-дақиқада бурчак зарбасидан кейин ҳисоб тенглашди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кейин Суҳроб Бердиев меҳмонлар рарвозасини аниқ нишонга олди.

23-дақиқада Мурод Зухуров ажойиб сейв намойиш этган бўлса, бир дақиқа ўтиб энди меҳмонлар футболчиси тепган тўп дарвозамиз устунига тегиб қайтди.

43-дақиқада ҳисобни ўзгартиришимиз мумкин эди. Суҳроб Бердиев дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо ушбу вазиятлардан фойдалана олишмади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим футболчиларимиз учун омадсиз бошланди. 47-дақиқда Дилшод Аҳмадалиев кучли ва аниқ зарбасини билан дарвозамизни нишонга олди. 59-дақиқада меҳмонлар ҳисобни яна биттага оширшди. Бу сафар тўп киритиш Анвар Ғофуровга насиб этди.

67-дақиқада ҳисобни қисқартиришга яқин келдик. Мурод Холмуҳаммедовнинг бурчакдан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. 69-дақиқада ўтиб боратган паллада Отабек Шукуров боши билан дарвозамизга жамоасининг тўртинчи голини киритди.

73-дақиқада захирадан майдонга тушган Шохрух Гадоев “Бунёдкор”нинг бешинчи голига муаллифлик қилди.

85-дақиқада Жавоҳир Сидиқов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни бироз қисқартирди.

Шу тариқа жамоамиз навбатдаги учрашувда мағлубиятни қабул қилиб олди.

 

Олий лига

28-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:5 (1:1)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ПФЛ вакили: В. Лёткин.

Голлар: Суҳроб Бердиев – 14, Жавоҳир Сидиқов – 85. – Миржамол Қосимов – 5, Дилшод Аҳмадалиев – 47, Анвар Ғофуров – 59, Отабек Шукуров – 69, Шохрух Гадоев – 73.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-64), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-65), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Бундкор”: 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзод Нурматов (14. Воҳид Шодиев-75), 17. Достон Ҳамдамов (15. Фаррух Икромов-80), 21. Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 30. Хуршид Ғиёсов (22. Шохрух Гадоев-60), 44. Миржамол Қосимов.

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Ислом Қобилов, 28. Даврон Умиров, 77. Шохруз Норхонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО