Нўъмон Ҳасанов: Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
09.11.2017
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Ўйиндан олдин футболчиларимизга рақиб ўйинчиси билан ёнма-ён курашишларимизни айтгандим. Айрим футболчилар хатоликларга йўл қўйишди. Бугун ютқазиб қўйган бўлсак-да, шогирдларим майдонда қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Бугун кимнидир алоҳида кўрсатмоқчи эмасман, жамоамиз ютқазди. “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз ютқазган бўлсада футболчиларни рухан қўллаганлари учун мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳақиқий мухлис қандай бўлишини улар кўрсатиб қўйишди.Кейинги ўйинларда уларни албатта хурсанд қиламиз.