20.11.2017
Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2017-йилги мавсумида чемпион жамоа номи аниқланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафарда Самарқанднинг “Динамо” жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлубият учратди.
Натижада Олий Лига-2017 якунланишига яна 1 тур қолганида “темирйўлчилар” олтин медалларни нақд қилиб қўйишди.
Бу орқали жамоа ўз чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!
Шу тариқа, “темирйўлчилар” жамоаси ўз совринлар музейини яна бир чемпионлик кубоги билан бойитадиган бўлишди.
Бунгача жамоа 2016 йилда илк бора мамлакат чемпиони бўлганди. 3 марта – 2013, 2014, 2015 йилларда “Локомотив” Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан.
Бир марта – 2012 йилда “Локо” бронза медалларни қўлга киритган. Шунингдек, клуб икки карра (2014, 2016 йиллар) Ўзбекистон кубоги соҳиби саналади.
Шунингдек, “Насаф” клуби ҳам ўз мухлислари кўз олдида “Пахтакор”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кумуш медаль ва ОЧЛ йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилди.