24.11.2017
ЎФФ президенти Умиджон Ахмаджонов “Цементчи” клубини Супер Лига иштирокчиси бўлгани билан табрикнома йўллади.
Хурматли Мўйсинжон Дадажонович!
“Цементчи” футбол клубининг ахил жамоасини футбол бўйича 2017 йилги Биринчи лига мусобақаларида муносиб иштирок этган холда Супер Лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритганлиги муносабати билан самимий табриклайман!
2017 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси жуда шиддатли ва қизиқарли кечди. Йил сайин тажриба тўплаб, мухлислар меҳрини қозонаётган “Цементчи” футбол клуби Биринчи лига чемпиони бўлганлиги эътиборга лойиқдир.
Умид қиламан, “Цементчи” ютуқлар пиллапоясида юқори кўтарилишида давом этиб, 2018 йилги Ўзбекистон Супер Лигасида сермахсул ўйин кўрсатади хамда чемпионлик учун курашда етарлича рақобат кўрсата олади.
Ҳурмат билан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти: Умиджон Ахмаджонов.