“Қўқон-1912” жамоаси юртдошларимизни қутлуғ сана билан табриклайди!

08.12.2017

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 25 йил тўлди.

Маълумки, 1992 йилнинг 8 декабрида халқаро ҳуқуқ нормалари ва андозалари талабларига жавоб берадиган замонавий Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди ва шу кундан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш сари қатъий қадам қўйилди.

Юртимиз осмонининг мусаффо бўлишида, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўрни беқиёс. Конституция фуқароларнинг ҳам сиёсий, ҳам маънавий, ҳам ҳуқуқий эркинлигининг кафолати сифатида яшаб келмоқда.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 25 йил мобайнида унинг қоидалари ҳаётга изчил жорий этилди. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган ютуқларга эришилди. Мамлакатимизда Конституция туфайли фуқаролар ва миллатлараро тотувлик таъминланиб, турмуш фаровонлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда, ижтимоий-маданий ривожланиш, таълим, илм-фан, спорт соҳаларида улкан муваффақиятларга эришилмоқда.

Хусусан, 2016 йилги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларида спортчиларимиз улкан ютуқларни қўлга киритишди. Қолаверса, бир қатор спортчиларимиз халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар мана шундай қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни муборакбод этади.

Бугунги айёмингиз билан азиз юртдошлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО