УЧ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИДА!

09.12.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари пайшанба куни Таиландга жўнаб кетишди.

Таиландга кетган футболчилар орасида жамоамизнинг уч нафар аъзоси ҳам бор.

Бош мураббий Таиландга ушбу футболчиларни олиб кетди:

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

У ерда вакилларимиз 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳидан эса Таиланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО