28.12.2017
Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов номига жўнатган табрикномасида шундай дейди: «Кириб келаётган янги 2018 йил муносабати билан мен Сизга энг эзгу тилакларимни ва саломларимни етказиб қоламан.
Умид қиламанки, кириб келаётган янги йил Сизга ва Сизнинг оила аъзоларингизга хурсандчилик ва омад келтиради. Сизга ва Ўзбекистон Футбол Федерациясида фаолият юритаётган Сизнинг жамоангизга байрамни қувонч билан ўтказишни тилайман.
Кириб келаётган 2018 йилда Осиё футболининг тараққиёти ва янги самарали ютуқларига биргаликда гувоҳ бўламиз, деб умид қиламан», – деди Шайх Салмон ўз табрикномасида.
Шунингдек, Янги байрами муносабати билан табрикномалар Япония, Жанубий Корея, Эрон, БАА, Иордания, Қатар, Сербия футбол ассоциацияларидан ҳам келган.
Манба: http:the-uff.com