31.12.2017
2017 йил ҳам тарих зарварақларидан ўрин олиш арафасида турибди. Бир неча саотдан сўнг, янги йил кириб келади. Кириб келаётган янги – 2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Якунига етиб бораётган 2017 йил – Қўқон футболи учун улкан ютуқ ва марралар йили бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Футболчиларимиз йил давомида ажойиб ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд этишди. Жамоамиз тақдим этган ёрқин лаҳзаларини ишқибозлар мароқ билан ёдга олишади. Янги йилда ҳам янги марралар кузланмоқда.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар номидан барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан самимий муборакбод этади.
Янги йил ўзи билан бирга ҳар бир уйга, хонадонга, ҳар бир юртдошимизга улкан ўзгаришлар, яхшиликлар, янгиликлар ва улкан ютуқлар олиб келсин. Ватанимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
2018 йил ҳаммангиз учун саломатлик, тўкинлик, тотувлик, бахтда тўкислик ва омадлар йили бўлсин!!!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!