05.01.2018
ФИФА президенти Жанни Инфантино ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновни Янги йил билан табриклади.
ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов номига жўнатган табрикномасида шундай дейди:
«2017 йил давомида Сиз билан ҳамкорликда ишлаш жуда ёқимли бўлди. Сизни кириб келган Янги йил билан табриклайман.
Янги 2018 йил энг ёдда қоларли йиллардан бири бўлиши кутилмоқда. Ишларингизга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламан», – дейди Жанни Инфантино ўз табрикномасида.