09.01.2018
Ўтган мавсумда Ёшлар лигасида муваффақиятли иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олган “Қўқон-1912” ўринбосарлари ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Қўқонда йиғин ўтказаётган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари машғулотларга зўр беришган.
Ўринбосарларимиз шу ҳафтада иккита назорат учрашувини ўтказишади. Вакилларимиз эртага соат 14:00да тажрибали мутахассис Баҳром Ҳакимов бошқараётган Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Мазкур баҳс “Марказий” стадионда ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ўринбосарларимиз 13 январь шанба куни Фарғонада “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу ўртоқлик учрашуви Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида соат 13:00да бўлиб ўтади.