Равшан Ҳайдаров: “Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик”

12.01.2018

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойга қарши (1:0) Осиё чемпионати “А” гуруҳи 2-тур учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ғалаба осон қўлга киритилмаганини айтди.

“Бугунги учрашувда қўлга киритилган 3 очко учун футболчиларга раҳмат. Ўйин осон кечгани йўқ, аммо, ҳимояда яхши ўйин намойиш қила олдик ва рақибга гол уриш учун имкон бермадик дейиш мумкин.

Рақиб бугун юқори савиядаги жамоа эканини исботлади. Улар иккинчи бўлимда кўпроқ ўйинни назорат қила олишди ва кўп ҳужумлар уюштира олишди. Биз ҳимоядаги бехато ўйин билан уларнинг ҳужумларини тўхтата олдик”, – дейди Ҳайдаров.

“Биринчи таймда гол урдик ва бу ўйиннинг боришига ижобий таъсир ўтказди. Иккинчи таймда эса, рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Режа бўйича ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлар ярата олган бўлсак ҳам, улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун яхши ўйин намойиш этди ва уларга бунинг учун раҳмат. Энди бугунги учрашувни таҳлил қилиб, Уммонга қарши янада жиддий тайёргарлик кўрамиз”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия термаси устози.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО