ОЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗ ЧОРАК ФИНАЛДА ЯНА ИККИ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ МАЙДОНГА ТУШДИ

15.01.2018

 

Хитойда давом этаётган (U-23) Осиё чемпионатида иштирок этаётган  Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалга йўлланма олди.

Равшан Ҳайдаров шогирдари “А” гуруҳнинг сўнгги турида Уммонга қарши баҳс олиб боришди ва  1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Бизга ғалаба тақдим этган гол муаллифи – Достон Турсунов бўлди. Гол учрашувнинг 37-дақиқасида киритилди.  Параллель равишда кечган баҳсда эса мусобақа мезбони Хитой Қатарга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Натижада Ўзбекистон олимпия термаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Барча ўйинда ғалаба қозонган Қатар 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди.

Мазкур учрашувда “Қўқон-1912” жамоасининг етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда майдонга тушди ва  ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда унинг ўрнига “Қўқон-1912” жамоасининг бошқа бир аъзоси Ойбек Рустамов ўйинга қўшилди.

 

U-23 Осиё чемпионати
“A” гуруҳи, 3-тур
15 январь, душанба

Ўзбекистон ОТЖ – Уммон ОТЖ 1:0

Гол: Достон Турсунов (37).

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳожиакбар Алижонов (Ислом Қобилов, 90), Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдиҳолиқов (Достонбек Ҳамдамов, 81), Жавоҳир Сидиқов (Ойбек Рустамов, 90+3), Дониёр Нарзуллаев, Забихилло Ўринбоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО