Забиҳилло Ўринбоев: “ЎФФ раҳбариятининг қўллаб-қувватлашидан хурсандмиз”

21.01.2018

U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ ярим финалига чиққан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев ЎФФ расмий сайтига интервью берди ва ғалаба учун барчага миннатдорчилик билдирди.

“Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик. Ушбу турнирлар тарихидаги ҳозирча энг яхши натижани кўрсатдик. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаб турган ЎФФ раҳбариятига ва мухлисларга раҳмат. Биз ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

ЎФФ раҳбарияти бизни учрашувлардан олдин қўллаб-қувватлаб турибди. Бу албатта, бизга ҳар бир учрашувдан олдин куч беради. Қолаверса, бугунги совуқда стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик мухлисларга алоҳида раҳмат.

Биз Японияга қарши учрашувни жуда яхши ўтказдик. Футболчилар бор кучлари билан ўйнашди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклайман. Бугунги учрашувдан олдин ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг терма жамоага йўллаган мурожаатномасини ўқиб чиқдик ва бундан албатта, хурсанд бўлдик. Бу эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди. Ушбу турнирда терма жамоага билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз”, – деди Ўринбоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО