Қизларимиз “водий дерби”си дуранг ўйнашди

22.01.2018

Мавсумга тайёргарликни қизғин тарзда олиб бораётган “Қўқон-1912”  аёллар жамоамиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Қизларимиз Наманган шаҳрида маҳаллий “Навбаҳор”  жамоаси қизларига қарши майдонга чиқдилар.

Қизғин тарзда ўтган беллашув, “дерби”га хос равишда курашларга ва голларга бой тарзда ўтди.

Майдон эгалари ҳам ютқазишни истамадилар ва қизларимизга очиқ футбол таклиф қилишди.

“Навбаҳор” қизларининг киритган учта голига, жамоамиз қизлари ҳам учта гол билан жавоб беришди. Голларнинг иккитасига Гулираъно Ҳасанова муаллифлик қилган бўлса, битта гол Шоҳсанам Орифжонова ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб аёллапр ўртасидаги “водий дербиси” 3-3 ҳисоби қайд этилди.

Назорат учрашуви

“Навбаҳор” (аёллар) – “Қўқон-1912” (аёллар) – 3:3.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО