28.01.2018
Кечаги кун барча ўзбекистонликлар хонадонида ҳақиқий байрам бўлди, десак муболаға бўлмайди. Кеча Хитойдаги Осиё чемпионатида бош совринни қўлга киритган Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси халқимизга ажойиб байрам тақдим этди.
“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, терма жамоамиз мураббийлари ва ўзбекистонлик барча футбол мухлисларини тарихий ғалаба билан табриклайди.
Осиё чемпионлиги қўлга киритган терма жамоасининг ғалабали юришлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Ўзбек футболидаги байрамлар давоми бўлсин! Барчангизга ғалаба муборак!