08.02.2018
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатидаги омадли юришини давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ОЧ-2018 чорак финалида Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Қўқон-1912” жамоаси ва қўқонлик футбол мухлислари номидан ушбу ғалаба билан ЎФА раҳбарияти, терма жамоа футзалчилари ва мураббийларини табриклаймиз.
Энди вакилларимиз ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Футзалчиларимизга Эронга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда омад тилаймиз.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур учрашувда қитъамизнинг энг номдор рақибини доғда қолдириб, ўзбек футболидаги байрамни давом эттиришларини тилаб қоламиз.