13.02.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси спорт директори Шуҳратжон Мўминов ва клуб видеооператори Маъруфжон Мўминовларнинг туғилган куни.
Бугун Шуҳрат ака 52 ёшни, Маъруфжон эса 24 ёшни қарши олишмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” стадион ходимлари ҳамда мухлислар номидан уларни чин юракдан табриклаймиз.
Уларга сиҳат-саломатлик кейинги ишларида омад тилаб қоламиз.
Тан олиш керак, Қўқон футболида Шуҳрат Мўминовнинг ўз ўрни бор. Мана бир неча йилдирки, Шуҳрат ака Қўқон футболининг ривожи йўлида тинимсиз меҳнат қилиб келишмоқда.