16.02.2018
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари ўз режаларига бироз ўзгартириш киритишди.
Режага кўра жамоамиз 18-феврал куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши керак эди. Фарғоналиклар шу куни ЎФА вакилларига жисмоний тест синовларини топширишлари муносабати билан ушбу ўртоқлик ўйини бекор қилинди.
Энди футболчиларимизга 18-феврал куни Тожикистоннинг энг номдор жамоаси , Душанбенинг “Истиқлол” клуби рақиб бўлишади. Душанбеликлар айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказишмоқда.
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик ўйини 18-феврал куни , соат 15-30 да , “Обод” стадионида бошланади.