16.02.2018
“Қўқон-1912” футбол клуби Суперлига ҳамда ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари учун аккредитация жараёнини бошланганини маълум қилади.
“Қўқон-1912 ” иштирокидаги ўйинларни стадиондан туриб ёритишни истаган ОАВ ҳодимлари 2018 йилнинг 22-февралига қадар аккредитация учун зарур бўлган ҳужжатларни клуб электрон почтаси fckokand1912@mail.ru га жўнатишлари керак бўлади.
ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтишлари учун тахририят ёки телевидение расмий бланкида бош муҳаррир томонидан имзо чекилган ва муҳр билан тасдиқланган расмий хат юборишлари лозим бўлади. Расмий хатда ОАВнинг тўлиқ номи ва йўналиши, гувоҳнома рақами ҳамда иш жойининг боғланиш учун телефон рақами кўрсатилиши керак. Шу билан бирга, илова тарзида 3х4 ўлчамдаги фотосурат ва аккредитациядан ўтаётган журналистнинг паспорт нусхаси (электрон шаклда) жўнатилиши лозим бўлади.
Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.
Таъкидлаш лозим, ушбу мавсумдан бошлаб, барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.
“Қўқон-1912” ПФК матбуот хизмати