17.02.2018
Тошкентда мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоамиз мураббийлари селекция ишларини бир муддат ҳам тўхтатишгани йўқ.
Бугун жамоамиз таркибига Сербия давлатидан яна бир футболчи келиб қўшилди.
Сербиянинг “Бежания” клуби аъзоси бўлган Марко Милич бугун эрта тонгда Тошкентга етиб келди. Марко Милич бўйи 1.91 см бўлган марказий ҳимоячи саналади. У бугуннинг ўзида жамоа аъзолари билан танишиб, узоқ йўл босиб келишига қарамай, “Бунёдкор” стадионида бўлган машғулотларда иштирок этди.
Эртага жамоамиз Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади. Марко катта эҳтимол билан эртагалик учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Агар Сербиялик ҳимоячининг ҳаракатлари мураббийларимизни қаноатлантирса Марко билан шартнома имзоланади.