07.03.2018
Навоий шаҳридаги “Зарафшон гранд” меҳмонхонасида “Қизилқум” ва “Қўқон-1912” жамоаларининг расмийлари ва ПФЛ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда эртага бўлиб ўтадиган суперлига 2-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг ташкилий жихатлари кўриб чиқилди. Учрашув комиссари Бахтиёр Намозов жамоалар вакилларига ўйинда бўладиган ҳолатлар ва ташкилий масалалар ҳақида батафсил тушунча берди.
Йиғилишда жамоаларнинг учрашувда киядиган либослари тасдиқланди. Унга кўра мезбонлар , “Қизилқум” жамоаси тўқ-кўк ранг, “Қўқон-1912” жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.