11.03.2018
Фарғонанинг Истиқлол жамоаси жорий йилнинг 6-10 март кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган “Кубок Сулайман Тоо” халқаро турнирида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Бу соврин “Истиқлол”нинг дастлабки чемпионлиги ҳисобланади. Бу вақтга қадар жамоа иштирок этган барча мусобақаларда 2-ўриннни қўлга киритиб келаётган эди.
“Кубок Сулайман Тоо” турнирида жамоа қайд этган натижалар:
Гуруҳ босқичи
6-март. 1-тур
“Истиқлол” – “Жалолобод” 11:0
7-март. 2-тур
“Академия” – “Истиқлол” 2:1
8-март. 3-тур
“Қизил Меҳнат” – “Истиқлол” 0:17
9-март. Ярим финал
“Истиқлол” – “Нефтчи Қўчқорота” 2:1
10-март. Финал
“Истиқлол” – “Академия” 5:0
Тақдирлаш маросимида ҳам “Истиқлол” вакиллари етакчилик қилишди:
Энг яхши хужумчи: Анвар Хожимирзаев
Турнир тўпурари: Элёр Акбаров
Турнирнинг энг яхши ўйинчиси: Ризо Айвазов
Чемпионлик билан барча ўзбек халқини табриклаймиз. Умид қиламизки “Истиқлол” жамоаси бу билан тўхтаб қолмайди. Келажак рақобатдош жамоа бўлиб шаклланади деган умиддамиз.
Беҳруз Холиков
Манба: oltinvodiy.uz