11.03.2018
Championat.asia сайти суперлиганинг 2-тури рамзий терма жамоасини тақдим этди. Ушбу терма жамоадан икки нафар футболчимиз ўрин олганлиги қувонарли ҳолдир.
“Мудофаа чизиғи вакиллари ҳам ушбу турда жамоалари жонига оро киришди. Хусусан Мурод Холмуҳаммедов нафақат мудофаани яхши қўриқлади, балки жамоаси учун муҳим бўлган голни ҳам уришга муваффақ бўлди” – дейилади рамзий термадан жой олган ҳимоячимиз ҳақида.
Шунингдек жамоамизнинг келажаги деб баҳоланаётган ёш иқтидор эгаси , ярим ҳимоячи Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам 2-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди.
” “Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам “Қизилқум”га қарши баҳсда ёрқин футбол кўрсатди ва ҳақли равишда энг яхшилар қаторидан ўрин олди” дея Муҳаммаданасга юқори баҳо беришган Championat.asia ходимлари.
Биз юқорида номлари келтирилган футболчиларимизни кейинги турларда ҳам ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишларига тилакдошмиз.